Бугун Эрон Ислом Республикасининг Илм-фан, технологиялар ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти Рухоллоҳ Деҳқони Ферузабадини Ўзбекистонга келди. Расмий меҳмонни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов кутиб олди.
Шундан сўнг делегация вакиллари Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Инно” Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки фаолияти билан танишди.
Кейинги манзил эса Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи бўлди.
Ташриф давомида Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Эрон вице-президенти икки мамлакат ҳамкорлиги, технологиялар трансфери йўналишидаги ютуқлар ва муаммоларни муҳокама қилишди.
Келгусида ҳамкорлик янада ривожлантириш хусусида таклифлар берилди.

